Улуғлар ҳаётидан
Muallif: . .
Sana: 12.02.2021
39

Устозим Муҳаммад Амин қори дада ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг боболари Холиқжон қори дада роҳимаҳуллоҳ ҳақида шундай ҳикоя қилар эдилар: Бобом Аллоҳнинг каломи Қуръони каримга жуда моҳир қори эдилар. Ўзлари далада ишлайдиган оддий ишчи бўлганлар. Ҳар куни эрта тонгда бомдод намозини адо этиб, ишга кетар ва шом намозида уйга қайтар эдилар. Бу зотнинг бир ажойиб одатлари бор эди. Ҳар куни ишдан қайтҳач, шом намозини адо этиб, ухлар ва кечаси соат 12:00 да уйғониб, хуфтон намозини ўқиб, бомдодгача ухламасдан Қуръон тиловат қилар эканлар. Шунда катта бувимиз яъни: аёллари у кишига: дадаси сиз моҳир қори бўлсангиз, тонг отса далага ишга кетасиз, чарчаб қоласиз дам олсангиз бўлмайдими?, дер эканлар. Шунда у киши: Мен Аллоҳнинг каломини ёд олган ҳофизикаломуллоҳман. Қорилар эса, тунда ухламасдан қироат қилишлари керак. Эртага қиёматда Аллоҳ таоло нега кечалари тиловат қилмасдан ухладинг деса, нима деб жавоб бераман?!, деб жавоб берган эканлар.

Аллоҳ таоло у зотлардан рози бўлсин. Бизни ҳам солиҳлар қаторида қилсин.

. .