ҲИКМАТ
Muallif: . .
Sana: 01.03.2021
498

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Рисолаи волидиййа” мухтасар рисолаларининг аввалида бундай деганлар:

Бу мухтасарга назар қилгувчилардан илтимос шуки, муаллифни ўртада кўрмасинлар ва қалам котибнинг қўлида бўлганидек уни ҳам Ҳақ таолонинг тасарруф қўлида деб билсинлар. Уни орада кўрмасалар, ўзларини бир тоифа қаторида кўрадиларки, бу тоифанинг илмлари Ҳақ таолодан бевосита ҳосил бўлган. Чунончи, мажозий борлиқ улар учун йўқ ҳукмидадир (яъни илм олишда уни қалбга жой бўлишини ва тўғри англаб тушунишни Аллоҳдан деб билиб, унга илтижо қилиб, ақл, узтоз ва китоблар фақатгина сабаб деб олинган илм фойдалик илм бўлади). Чунончи, баъзи орифлар аҳли назарлар (яъни, илмни фақат ақлга суяниб қабул қилувчилар Муътазила ва назариётшунослар кабилар) га хитобан айтдилар: “Сизлар расмий ўлик илмларингизни ўликлардан олгансизлар. Биз эса илмларимизни ўлмайдиган, доимо тирик Зот яъни, Аллоҳдан олганмиз. Кимки илмни Ундан ўзгадан олган бўлса, унинг ҳукми бизнинг ҳузуримизда ҳеч нарса эмас ҳукмидадир. Ориф учун албатта Аллоҳдан ўзга суянчиқ йук. Аллоҳдан кўмак тилайман ва унга таваккул қиламан. Ҳол қувват фақатгина Аллоҳдандир”.

. .