Фитнага калит эмас, қулф бўлинг!
Muallif: . .
Sana: 17.04.2021
524

Фитналар қалбга аста секинлик билан кириб боради. Инсон табиатида яхшилик ва ёмонликни қабул қулувчи хусусият бор. Чунки унда ақл ва шаҳват мавжуд. Агар шаҳват ақлда ғолиб бўлса қалб фитналарга эшик очади.

Мусулмон киши фитналардан огоҳ бўлиб, уни сезган заҳоти тўҳтатишга бор кучини сарф этмоғи лозим. Бунинг мисолида тарихчи олимлар Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни фитналарга қарши курашишда намуна қилиб келтирадилар.

Бир куни Умар ибн Хаттоб фитналар ҳақидаги ҳадисни эшитганларида қўлини дуога кўтариб, “Эй Аллоҳим менга ана ўша фитналар етмасин” деб дуо қилганлар. Буни кўрган Ҳузайфа розияллоҳу анҳу “Қўрқма эй Умар” деган эканлар. Кўпчилик саҳобаи икромлар Умар розияллоҳу анҳу ни фитналарни тўсиб турувчи девор-қалқон эканини билар эдилар. Кунларнинг бирида Умар розияллоҳу анҳу Абу Зар розияллоҳу анҳуга йўлиқиб қўл олиб кўришди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу жуда бақувват одам эдилар. Абу Зар розияллоҳу анҳуни қўлларин маҳкам қисганларида “Қўлимни қўйиб юбор эй фитналар қулфи” деган эканлар. “Фитналар қулфи деганинг нимаси эй Абу Зар” дедилар. Шунда Абу Зар розияллоҳу анҳу айтдилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурлаги бордим. У зот ўтирган эдилар. Атрофларида кишилар жам бўлган эди. Бориб бир четга ўтирдим. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ораларингизда манабу (Умар) бор экан, ҳеч қачон сизларга фитна етмайди” дедилар”.

Бир маротаба Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Эй “Фитналар қулфи” хитоб қилган эди.

Дарҳақиқат тарих китобларини ўқиган киши ҳазрати Умарни фитналар қаршисида мустаҳкам қалқон эканига гувоҳ бўлади. Энг катта фитналар у зот вафотидан кейин кенг очилиб кетди ва ҳали ҳануз бу эшиклар ёпилмади.

Катта уламоларимиз бу фитна эшиклари то қиёматгача ёпилмаслиги ҳақида айтиб кетганлар.

Тарих ибрат мактабидир. Оқил одам фитнага калит бӯлиш, ёки фитнага қулуф бӯлишда ўзига керакли хулосаларни чиқариб, ҳаётида дастурил амал сифатида ундан фойдаланмоғи даркор.

Мир Араб олий мадрасаси талабаси Мадаминзода Абдулатиф Бахтиёржон ӯғли таёрлади

. .