Расулуллоҳни соғиниб
Muallif: . .
Sana: 29.04.2021
506

Саҳиҳ ҳадисларин тинглайман,

Тарихларин ўқиб билгайман.
Пинхона гоҳ, ошкор йиғлайман,
Расулуллоҳни соғиниб!

Юрган кўчалари сўзлайди,
Шаббода ифорин излайди.
Боғ ичра қушлар бўзлайди,
Расулуллоҳни соғиниб!

Унган майсалар сўроқлар,
Саловат айтар булоқлар.
Ғунча лабида титроқлар,
Расулуллоҳни соғиниб!

Ошиқлар кўз ёш тўкарлар,
Учрашув онини кутарлар.
Дунёдан шундай ўтарлар,
Расулуллоҳни соғиниб!

Abbos Sultonov,
Nurafshon shahri

Манба muslim.uz

. .