ТАЪЗИЯ
Muallif: . .
Sana: 30.05.2021
491

Мир Араб Олий мадрасаси жамоаси буюк аллома, бутун ҳаётларини илм маърифатга бағишлаган, фазилатли Устоз, шайх МУҲАММАД ЛАТИФ ЖУМАН ҳазратлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Муҳаммад Латиф домла Жуманов 1981-1985 йили Тошкент ислом институтида ўқиди. 1987 йилдан Тошкент ислом институтида мударрис, 1988 йилдан проректор, 1990 йилдан 1992 йилгача ректор лавозимларида хизмат қилди.

“Тўхтабой”, “Бўта бува”, “Исломобод” жомеъ масжидларида имом-хатиблик қилди, Кўкалдош мадрасасида дарс берди.

Охиратга кузатилган устоз Муҳаммад Латиф домланинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун

«Биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

. .