“БИЗ ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИ ЎРГАНАМИЗ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!
Muallif: . .
Sana: 12.06.2021
581

2021 йил 11 июнь куни Мир Араб олий мадрасасида

2-босқич талабалари ўртасида ўтказилган “Биз Имом Термизийни ўрганамиз” танлови натижалари эълон қилинди.

Тадбирда танлов шартларига мувофиқ мавзу бўйича реферат ёзиб топширган ҳамда савол-жавобларда қатнашган барча талабалар натижалари маълум қилинди.

Танлов натижалари кўра:

1-ўринни – Мамадалиев Махмудхон Ахмад ўғли ваХайдаров Абдуғолиб Умаржон ўғли;

2-ўринни - Бобомуродова Мафтуна Бахтиёровна;

3-ўринни - Ҳаётова Холиса Эркин қизи эгаллади.

Тадбир якунида танлов ташаббускори ва ташкилотчиси устоз Рўзимуҳаммад домла Тўхтасиновга алоҳида миннатдорчилик изҳор этилди.

Шунингдек, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди, Қуръони Карим тиловат қилиниб, ўтган улуғлар, хусусан,
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг руҳларига бағишланди ҳамда дуойи хайрлар қилинди.

. .