ҚАНДАЙ ҲАЁТ КЕЧИРЯПМИЗ?
Muallif: . .
Sana: 08.07.2021
431

Шукрки, ҳозирги кунда келажагимиз эгалари бўлмиш юртимиз ёшларига илм-маърифат олиб, боболаримиз Имом Ал-Бухорий, Имом Мотуридий, Ибн Сино ва шу кабиларга муносиб ворис бўлишига кенг имкониятлар берилмоқда.Албатта, бу имкониятлардан жуда кўплар самарали фойда олаётган бўлсада, афсуски, буларнинг қадрига етмай турли фойдасиз ишлар билан шуғулланиб, ҳаётда мақсадсиз умр кечираётганлар ҳам йўқ эмас.

Дунё ҳаёти бир марта берилар экан, уни самарали ўтказиш лозим. Олдимизга олий мақсад қўйиб, унга бор ғайратимиз билан интилишимиз керак. Токи, икки дунёда ҳам манфаатли бўлсин. Ҳамма ишда юздан бир фоиз фойда бор деб югуравериш ярамайди. Ҳозир жуда кўп турли ижтимоий тармоқлар бор. Биз ушбу тармоқларда кунига қанча вақт сарф этаяпмизу ва қанча манфаат топаяпмиз? Энди иккисини ҳисолаб чиқайлик. Қай тараф оғир келса, шунга қараб қарор чиқарайлик.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: “иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир” деб айт..”[1] (Бақара 219-оят).

Тўғри, бу ерда сўз хамр ва қимор ҳақида бормоқда. Лекин, оятга теран назар солсак хамр ва қиморда ҳам манфаат борлиги айтилмоқда. Шунга қарамай у гуноҳ ва ундан тийилиш кераклигига ишора қилмоқда. Мавзуга боғлайдиган бўлсак, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдалар бор. Аммо, зарарлари кўпроқ. Демак, эҳтиёткорликни ошириб, зарурут миқдорида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Зеро, биргина фойдали маълумот бўлсада топаяпман деб, юзлаб гуноҳ эшикларини очувчи нарсаларга боғланиб ҳаётимизни тармоқларга боғлаш ҳеч бир ақл эгасига тўғри келмайди.

Албатта, ижтимоий тармоқлар ижтимоий ҳаётингизга муайян қулайлик беради, аммо уларнинг ҳеч бири кетказган вақтингиз ва берган эътиборингизга арзигулик аҳамиятга эга эмас.[2]

Хулоса ўрнида барчамиз мақсадимизга тўғри йўналиб, фойдасиз нарсалардан йироқлашганимизда ривожланиш жадаллашади. Аксинча, аҳамиятсиз, саёз ишларга ўралашадиган бўлсак, кераксиз буюмдек бўлиб қоламиз.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “икки хислат борки, ундан афзали йўқ: бири Аллоҳга иймон келтириш. Иккинчиси мусулмонларга манфаати тегишидир..”.

Мир Араб олий мадрасаси талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли тайёлади.



[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол.

[2] Кел Ньюпорт. Диққат чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари.–Б 175.

. .