МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ
Muallif: . .
Sana: 21.08.2021
438

2021 йил 21 август куни Мир Араб олий мадрасасида устоз

ва талабалар иштирокида “Поклик иймондандир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳамда ҳашар ўтказилди.

“Поклик иймондандир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда талабаларга поклик иймондан экани, ислом дини барчамизни покликка буюриши, покликка риоя этиш ибодат саналиб, холис қилинган ушбу амал учун Аллоҳ томонидан ажру савоблар берилиши, поклик-тозалик сабабидан умримиз, касбу коримиз, ризқимиз, илмимиз ва хонадонимизга Аллоҳнинг баракаси ёғилиши қайд этилди.

Шунингдек, ҳашарга чиқишга олдин ўтказилаётган мазкур ҳашарда ҳамма бирдамлик билан иштирок этиши, ташкиллаштириладиган ҳашар энг хайрли ва савоб амаллардан экани тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

Ҳашарда Мир Араб олий мадрасасининг биноси, шунингдек, ётоқхонасида тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, Мир Араб олий мадрасаси томонидан Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи, шунингдек Олий мадрасанинг ён-атрофидаги ёрдамга муҳтож, кекса ва ногирон шахслар яшайдиган хонадонларга бориб, ҳашар ишлари ташкиллаштирилди.

. .