"Бир солиҳ инсон бозордан қул сотиб олди. Қул ҳам салоҳиятли, тақводор кишилардан эди. Уни уйига олиб келган инсон унга:
— "Эй қулим, қандай егулик ейсан?" деб сўради. Шунда қул:
— "Нима берсангиз ейман" деди.
— "Қандай либос кийишни истайсан?" — сўради соҳиби.
— "Қандай либосни лойиқ кўрсангиз киявераман" — жавоб берди қул.
— "Хўш, уйимнинг қай бирида яшайсан?" деб сўради соҳиби.
— "Қаерда ўтир десангиз айнан ўша жойда ўтиравераман" деди қул.
— "Қандай ишлар қилишни ёқтирасан?" — сўради у киши.
— "Сиз нимани буюрсангиз уни бажараман" деб жавоб берди қул.
Қулнинг жавобларини эшитган соҳиби дод солиб йиғлади ва: "Мен ҳам Раббимга нисбатан, худди сен менга нисбатан қилган муомалангда бўлганимда қанчалик яхшиликларга эришардим" деди.
Шунда қул соҳибига қараб: "Эй хожам, бир қулнинг хожаси олдида ирода ва ихтиёри бўлармиди?! деб жавоб берди. Бу сўзларни эшитган хожаси: "Сени Aллоҳ йўлида озод қилдим. Мен билан яшашингни ва сенга молу жоним билан хизмат қилишни хохлайман" деди."
AбдулҚодир Жийлоний
—
Изоҳ: Бизни яратиб, ҳар лаҳзамизда чексиз неъматлар билан сийлаётган, буюрган ишларида фақатгина ўзимиз учун фойда бўлган, қайтарганларида фақатгина зарар бўлганБуюк ҳикмат соҳиби Aллоҳга холис бандалик қилиш ҳаммамизга насиб қилсин!
Таржимон ва изоҳ: Устоз Улуғбек Бухорий
