ШАЙХ АЛИЖОН ҚОРИ ҲАЗРАТЛАРИ МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
Muallif: . .
Sana: 10.09.2021
26

2021 йил 10 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд жоме масжидида Шайх Алижон қори ҳазратлари ташрифлари муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Шайх Алижон қори ҳазратлари илм олиш фазилати, Қуръон илмлари борасида нутқ сўзладилар.

Маънавий-маърифий тадбирда Шайх Алижон қори ҳазратларига Мир Араб олий мадрасасининг эсдалик совғалари топширилиб, қилинган ташриф учун миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир якунида Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси, фазилатли устоз Исмоилжон домла Ҳамроқулов давлатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, илм-фан равнақи борасида дуойи хайрлар қилдилар.

. .