"Мир Араб олий мадрасасида юртимиздаги машҳур сиёсатшунос олим Феруз Бафоев иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди"
Muallif: . .
Sana: 07.10.2021
427

2021 йил 7 октябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Бухоро муҳандислик-технология институти доценти, сиёсий фанлар номзоди Феруз Бафоев билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирнинг биринчи қисмида Ф.Бафоев “Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни ўрганайлик!” мавзусида, тадбирнинг иккинчи қисмида эса Яқин Шарқ давлатларидаги сиёсий муаммолар борасида сўз юритди.

Ф.Бафоев юқорида кўрсатилган иккала мавзу бўйича талабалар учун фойдали бўлган кенг қамровли сиёсий, ҳуқуқий, таҳлилий ва статистик маълумотларни тақдим этди.

Маънавий-маърифий тадбирда Феруз Бафоевга Мир Араб олий мадрасаси жамоаси томонидан ташриф учун миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир якунида Мир Араб олий мадрасаси талабалари ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, уларга Ф.Бафоев томонидан етарлича жавобларни олдилар.

Солиев Элёрбек

Мир Араб олий мадрасаси ходими

. .