ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ОЛИЙ МАДРАСАНИ ЁДГА ОЛДИ
Muallif: . .
Sana: 12.10.2021
462

Тарихга назар солсак, қадимий Бухоро инсоният цивилизацясининг энг қадимий бешикларидан бири эканини англаймиз. Бу диёрда қадимда кўплаб мадрасалар фаолият юритган. Ҳозирги кунда ҳам иккита ўрта махсус ва битта олий мадрасада талабаларга малакали диний таълим бериб келинмоқда. 2017 йилда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг ташаббуси билан ташкил этилган Мир Араб олий мадрасаси жорий йилда ўзининг илк қалдирғочларини катта ҳаётга тақдим қилди.

Президентимиз Шавкат Миромонович 2021 йил 12 октябрь куни Бухорога ташрифини авлиёлар султони ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади ва у ерда Мир Араб олий мадрасасини ҳам ёдга олди: "Биз Мир Араб мадрасасини олий диний таълим муассасаси сифатида қайта тиклаганимиздан сизлар хабардорсиз. Келгуси йили ушбу мўътабар даргоҳнинг фаолият бошлаганига ҳижрий йил ҳисоби бўйича 500 йил тўлади. Шу муҳим санани халқаро миқёсда нишонласак, ўйлайманки, айни муддао бўлур эди".

. .