Янгиликлар
Muallif: . .
Sana: 02.11.2021
320

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида 2021 йил 1 ноябрьдан 26 декабрга қадар Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси битирувчи курс талабаларининг педагогик маҳоратларини ошириш ва келажакда касбга йўналтириш мақсадида, педагогик амалиёт ўташлари белгиланган.

Шу муносабат билан, 1-ноябрь куни таълим муассасаси раҳбарияти Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига амалиётга тақсимланган талабалар билан амалаиёт олди учрашув ўтказди. Учрашувда амалиётга келган талабалар учун амалиёт даврида белгиланган вазифалар ўзаро муҳокама қилинди. Уларга таълим муассасаси ички тартиб-интизом қоидалари таништирилди ва талабалар билан ишлашда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар атрофлича тушунтирилди. Амалиётчилар учун масъул ходимлар ва педагог-ўқитувчилар бириктирилди, уларга билим юртида яратилган шарт-шароитлар таништирилди.


. .