Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ
Muallif: . .
Sana: 24.11.2021
357

Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ ӯзлари шофиъий мазҳабига мансуб олим бӯлишларига қарамасдан, мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида қуйидаги башоратни зикр қиладилар:

"Ушбу саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Абу Ҳанифа ҳақларида башорат бериб дедилар:

(لو كان العلم معلّقًا بالثُريّا لتناوله رجل من أبناء فارس)

Яъни: "Агар илм Сурайё юлдузига осилган бӯлганида ҳам Форс ӯғлонларидан бӯлган бир киши уни қӯлга киритган бӯлур эди"".

Имом Суютийнинг шогирди Имом Муҳаммад ибн Юсуф ас-Солиҳий айтади: "Устозимизнинг мазкур ҳадисда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ назарда тутилганликлари ҳақида жазм билан айтган фикрлари шубҳасиз тӯғридир. Чунки илмда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ эришган даражага Форс ӯғлонларидан ҳеч ким етаолмаган".

Кӯплаб олимларнинг таъкидлашича, Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ арабий муҳитда туғилиб, улғайган ва яшаган бӯлсаларда, насаб жиҳатидан келиб чиқишлари форсларга бориб тақалади.

Мир Араб олий мадрасаси ӯқитувчиси А. Маҳмудов таржимаси.

. .