Таълим муассасасига ҳомийлар томонидан диний ҳамда мутахассисликга доир бир қатор янги китоблар ҳадя қилинди.
Muallif: . .
Sana: 24.12.2021
512

24 декабрь куни Мир Араб олий мадрасаси ректори, доктор Ҳайдархон Юлдошхўжаев ҳомийларни жалб қилган ҳолда 13 турдаги 400 донага яқин диний ҳамда мутахассисликка доир китобларни ҳадя қилиш мақсадида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассассига ташриф буюрди. Ташриф буюрганлар, аввало, бу ерда амалга оширилаётган ишлар, яратилган шариотлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасси талабалари учун куни кеча фойдаланишга топширилган янги кутубхона, талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув-машғулот хоналари, замонавий техник-жиҳозлар билан таъминланган медия-студия меҳмонларга катта таассурот қолдирди дейиш мумкин.

Шундан сўнг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази мажлислар залида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда сўз олганлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритиб, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш ва уларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиб, келажак авлодларга мукаммал ҳолда етказиш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасси матбуот хизмати

. .