Мир Араб олий мадрасаси талабаси Теҳрон шаҳридаги 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этмоқда.
Muallif: . .
Sana: 24.04.2018
1821

Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель куни юртимиз қори ва қориялари 35-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига жўнаб кетган эдилар.

20-26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасининг Вақф ва хайрия ишлари ташкилоти томонидан ташкил этилган мусобақада институтимиз 1-курс талабаси Атовуллаев Абдураҳмон қори иштирок етмоқдалар.



Маълумотларга кўра, мусобақа ижтимоий тамоқлар орқали онлайн узатилмаяпти. Тадбир ўтказилаётган Намозгоҳ биносига ўрнатилган кўчма студия маҳаллий теле ва радио каналларда мусобақа жараёнларини узатиб бормоқда.

Мусобақа ҳали давом етмоқда. Иншааллоҳ қатнашчиларимиздан яхши натижаларни кутиб қоламиз


. .