РАМАЗОН ҲАҚИДА
Muallif: . .
Sana: 01.04.2022
455

Рамазон ўзи нима? Ушбу ойда бандалар зиммасига қандай ҳукмлар жорий бўлади? Ҳамда Рамазоннинг кириб келиши дунё бўйлаб миллиардлаб мусулмонлар учун нимани англатади?

Рамазон мусулмонлар учун муқаддас ойдир. Зеро ушбу ой исломда бошқа ойларга нисбатан алоҳида аҳамиятга эга.Рамазон рўзаси исломнинг беш “устун”идан бири саналади.Балоғат ёшига етган барча мусулмонлар, тонг ва шом вақти оралиғида ушбу ибодатни амалга оширишлари шартдир.

Рамазон Ислом тақвимининг тўққизинчи ойидир.Ислом тақвими қамарий ҳисоб билан юритилгани боисРамазон саналари ҳар йили ўзгариб туради.Рамазон шаъбон ойидан кейин кўринадиган ярим ой билан бошланиб, шаввол ойи кириши билан кўринадиган ярим ой билан тугайди.

Одамлар қандай рўза тутадилар?

Рамазон ойида одамлар рўза тутишдан олдин тонг отгунча саҳарлик қиладилар.Суҳур деб аталадиган бу таом уларни кун давомида ушлаб туриши учун жуда муҳимдир.Кундузги соатларда рўзадор мусулмонлар еб-ичиш ва ер-хотинлик муомалаларидан тийилиб турадилар.Баҳор охирида ёки ёзнинг бошида бу айниқса қийин, чунки кунлар жуда узоқ бўлиши мумкин. Одатда тун бўлмайдиганқутбли шаҳар аҳолиси Макка ёки ўзига яқин бўлган ҳудуд вақти билан рўзаларини тутишлари мумкин.

Ҳамма мусулмонлар рўза тутишлари керакми?

Ушбу ойда айрим шахслар учун рўза тутмасликка рухсат берилади. Аввало рўза фарз бўлиши учун мусулмон киши балоғат ёшига етган ақлини таниган бўлиши керак. Балоғатга етмаган, ақлини йўқотганлар учун рамазон рўзаси фарз эмас. Аммо ёш болалар ҳам фарз бўлмасада ўз ихтиёрлари билан рўза тутишлари мумкин бўлади. Сўнг мусофир ва рўза тутишга қодир бўлмаган бемор кишилар ҳам рўза тутмасликлари мумкин. Зеро улар учун рўза машаққат туғдиради. Ислом эса бандага қийинчиликни эмас, енгилликни хоҳлайди. Мусофирнинг сафари тугаб, бемор эса соғайиб кетгач рамазон ойида қолиб кетган рўзаларини қазо қилиб беришлари керак бўлади. Шунингдек рўза ҳомиладорнинг ҳомиласига, эмизикли аёлнинг эса боласи ёки ўзига зарар бериш хавфи бўлса рамазон рўзасиин тутмасликлари мумкин. Аммо булар ҳам мусофир ва бемор киши каби кейинроқ бўлса ҳам қазо тутиб берадилар. Ҳайз кўрган ва нифос қони кўрган аёлларга эса рўза тутиш таъқиқланади. Бундай аёллар ўзларининг узрлари тугагач қолиб кетган кунларини қазо қилиб беради. Касаллиги фақат ўлим томон қараб кетаётган, касаллиги туфайли рўза тута олмаётган шахслар ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир мискин тўядиган миқдорда фидя беришлари лозим бўлади. Ушбу ҳолатдаги инсонлар шариат истилоҳида шайхи фоний дейилади. Аммо б шахслар ҳам Аллоҳнинг инояти билан соғайиб кетсалар тутилмаган рўзаларни қазо қилиб берадилар.

Қуёш ботгач нима қилинади?

Қуёш ботганидан кейин одамлар яна еб-ичишлари, ер-хотинлик алоқаларини қилишлари мумкин бўлади.Рўзани очишнинг анъанавий усули - хурмо ейиш ва бир стакан сув ичиш.Кейин кечки овқат, ифторлик қилинади.Одамлар кўпинча оила ва дўстларнинг катта гуруҳларида бирга овқатланишади.Махсус таомлар тайёрланади ва баҳам кўрилади, ширинликлар айниқса машҳур.Мусулмонлар кўпинча ўз таомларини харид қила олмайдиган ёки тайёрлай олмайдиган жамият аъзоларига ифторлик қилиб беришга одатланганлар.

Рамазон охири қандай нишонланади?

Ийд ул-Фитр рўза ойи тугашини билдиради.Ҳайит анъаналари кўп бўлиб, улар асосан оила, таом, саховат ва байрамлар билан боғлиқ.Рамазон ҳайити куни мусулмонлар эрта уйғониб, ҳайит намозига бориш учун энг яхши кийимларини кияди.

Намоз ўқиб бўлгач, улар бир-бирларини ҳайит байрами (арабчада “Ийд Муборак”) билан табриклайдилар, сўнгра куннинг қолган қисмини ўз оилалари даврасида ўтказадилар,овқатланиб, болалар ва яқинларига совғалар улашадилар.

Аллоҳ таоло кириб келаётган Рамазон ойини мусулмонлар учун баракотли қилсин. Гуноҳларимизни кечириб хайрли ишларга мушарраф қилсин. Омин!!!

Мир Араб олий мадрасаси талабаси

ДЕҲҚОНОВ Абдурауф

. .