Мир Араб олий мадрасасида машҳур тарихчи олим ШОДМОН ВОҲИДОВ иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 06.05.2022
49

2022 йил 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида Ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали, Бухоро давлат университети, билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маънавий-маърифий татбир ўтказилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Тожикистон Республикаси Панжикент педагокика институтининг профессори, тарих фанлари доктори, тарихчи олим Воҳидов Шодмон Хусенович, Бухоро давлат университети, Ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали, Мир Араб олий мадрасасининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбирда, жумладан, Тожикистон Республикаси Панжикент педагокика институтининг профессори, тарих фанлари доктори, тарихчи олим Воҳидов Шодмон Хусенович ҳам маъруза қилди.

Воҳидов Шодмон Ҳусенович узоқ йиллар давомида Тошкент давлат шарқшунослик институтида дарс берган бўлиб, айни вақтда Тожикистон Республикаси Панжикент педагокика институтида фаолият кўрсатмоқда. Ш.Воҳидов - Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданиятига доир қатор асарлар муаллифи. У Қўқон ва Хива хонликлари ҳамда Бухоро амирлигида тарихнавислик мактабларининг вакиллари асарларини ўрганган. “Тарихий мерос” (ўзбек ва рус тилларида), “Китоблар, кутубхоналар, каталоглар” (ўзбек ва рус тилларида), “Ўзбекистон тарихи араб ёзувидаги манбаларда” (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) илмий туркумларнинг муаллифи. Шу туркумларда 20 дан ортиқ асарларни таржима қилиб, тадқиқот ва изоҳлар билан чоп эттирган. 30 га яқин турли тиллардаги китоблар, монография, рисолалар, 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Тарихчи олим Шодмон Воҳидов ўз маърузасида Ўзбекистонда хотира ва қадрлаш масаласига берилаётган эътибор, юртимизда мавжуд бой маънавий, тарихий-илмий мерос, шунингдек, қатағон йиллари қурбонлари, жадидлар ҳаёти ва фаолияти каби мавзуларни атрофлича ёритиб берди.

Тадбир давомида устоз ва талабалар тарихчи олимга мавзуга доир саволлар бериб, мутахассис билан ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонга Мир Араб олий мадрасаси номидан миннатдорчилик билдирилди.

Маънавий-маърифий тадбир якунида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, динимиз равнақи борасида дуойи хайрлар қилинди.

. .