
Бугун Мир Араб олий мадрасаси талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида иншолар (эсселар) танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов натижаларини баҳолаш бўйича Ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида Бухоро давлат университетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси профессор-ўқитувчилари А.Ҳамидов, Ш.Давронова ва Л.Шариповалар ҳам жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан мазкур танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилиши белгиланган.
Танлов Низомига мувофиқ эсселар танлови – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик, Ватанга садоқат туйғусини янада кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий жараёнларга нисбатан танқидий-таҳлилий ва ижодий дунёқараш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда.
Танловнинг иккинчи, республика босқичи 2022 йилнинг 14-17 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади.
Танловнинг Мир Араб олий мадрасаси кесимида энг яхши деб топилган 1,2,3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.
Республика босқичи 1-ўрин соҳибига 30 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилади.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
