Maqolalar
Мўмин-мусулмон киши қиёмат куни тарозу бўлишига ва унда ҳар бир одамнинг бу дунёда қилган амаллари ўта аниқлик билан тортилишига жазм ила эътиқод қилмоғи лозим. Чунки бу ҳақда Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда ҳеч қандай таъвилни кўтармайдиган равишда очиқ-ойдин иборалар билан хабарлар келган. Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида: «Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигич...
Muallif: . .
Sana: 29.11.2023
629
Мусулмон инсон қиёматда бу дунёдаги қилинган амалларининг зарра миқдоричаси ҳам қолмай ҳисоб қилинишига ва ўша ҳисоб асосида мукофот ёки жазо берилишига жазм ила эътиқод қилмоғи керак. Аллоҳ таоло «Залзала» сурасида бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади: «Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир», (6 - 8 -...
Muallif: . .
Sana: 28.11.2023
522
Қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган қаттиқ ҳолат қалбларни ларзага солади, ақлларни бошдан учиради, инсоннинг хаёлини паришон қилади, ҳатто, эмизикли аёллар болаларини ҳам унутиб юборади, ҳомиладорлар ҳомиласини ташлаб қўяди ва бошқа даҳшатли ҳолатларни юзага чиқаради. Ана ўша ҳолатлардан бир кўринишни Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида қуйидагича тасвирлайди: «Эй, одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир» (1- оят). У...
Muallif: . .
Sana: 27.11.2023
546
Мусулмон одам қиёмат куни дунёдан ўтган ҳамма одамлар ўз жасадларига қайта эга бўлиб, қайта тирилишига жазм билан эътиқод қилмоғи керак. Зинҳор ва зинҳор одам ўлиб жасади туроққа қоришиб, ўтда куйиб ёки ҳайвонларга ем бўлиб кетгандан кейин қандоқ қилиб тирилар экан, деган хаёлга бормаслиги лозим. Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида қуйидагиларни айтади: «Эй, одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун с...
Muallif: . .
Sana: 23.11.2023
672
Шайх Албоний ва ҳадис илмида усулий аллома бўлмиш шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ўртасида илмий мунозара бўлган эди. Бу хабарни менга вафотидан олдин шайх Муҳаммад Мунир раҳимаҳуллоҳ Мадина шаҳрига келганида айтиб берган эди.Бу мунозара Риёз шаҳрида бўлди.Шайх Абдулфаттоҳ: – Сиз ҳадис илмининг олими ва муҳаддисмисиз?, – дея сўради.Шайх Албоний: – Шундай дейишади, – деб жавоб берди.Шайх Абдулфаттоҳ: – Унда бу илм санадларини қайси олимдан олгансиз, яъ...
Muallif: . .
Sana: 22.11.2023
746
