МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!
Muallif: . .
Sana: 29.08.2018
2095

2018 йил 29 август куни Мир Араб олий мадрасаси томонидан Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази билан биргаликда Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги ҳамда янги 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили Э.Алимқулов, Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Ҳидоятов, Мир Араб олий мадрасаси ходимлари ва талабалари, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази ходимлари иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбирни тантанали равишда нишонлаш мақсадида дастурхон ёзилиб, тадбир қатнашчиларига ош тарқатилди.

Тадбирнинг бошланишида Қуръони карим тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги ва равнақи, мустақиллигимизнинг бардавом бўлиши учун дуойи хайрлар қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили Э.Алимқулов, Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Ҳидоятов ва Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази директори К.Ҳайитов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.

. .