​ФАРЗ ИЛМ
Muallif: . .
Sana: 19.02.2024
73

Кўпчилик "Мусулмон кишига фарз илм қайси?" деб сўрайди.

Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади.

Бир сўз билан айтганда, мусулмон киши динига тўғри амал қилиши, тўғри эътиқодда бўлиши учун керакли илмларни ўрганиши фарзи айндир. Жумладан, динига, тарихига нисабатан бўладиган шубҳаларни аритадиган, иймонини барқарор қиладиган илмларни ўрганиши фарз ҳисобаланди. Шубҳалар ҳужуми ортгани сари илмини зиёда қилиши, шубҳага ўрин қолдирмайдиган билимга эга бўлиши лозим.

Бошланғич фарз илм учун қуйидаги мавзуларда китоб ўқиш тавсия қилинади:

1. Беш рукн илми: иймон, намоз, рўза, закот ва ҳаж. Ушбу мавзуларда лоақал иккитадан китоб ўқиш ва асосий маълумотларни ёдлаш керак.

2. Сийратга оид иккита китоб.

3. Ахлоқ одобга оид китоблар.

4. Руҳий тарбияга оид китоб.

5. Оила илми.

Ушбу мавзуларнинг ҳар бирида камида иккитадан китоб ўқиб, маълумотларни ўзлаштириш керак. Кейин бошқа китоблар билан бу мавзулардаги илмини ўстириб бораверилади. Бундан ташқари, ҳар ким ўз мутахассислиги, ҳаёт тарзига тегишли илмни ўрганиши керак бўлади. Агар Исломга тааллуқли бирор мавзуда қалбига шубҳа тушгудек бўлса, уни аритгунча илм излаши лозим.

Бу мавзуларнинг барчасида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари бор. Айниқса, "Ижтимоий одоблар" ва "Руҳий тарбия" китобларини ўқиш жуда ҳам муҳим.

Ҳар бир ўзбек мусулмон ушбу китобларни ўқиши, фарзандларига ўқитиши даркор, ана шунда улар ўзлигини йўқотмайди, турли беҳуда шубҳалар, адашган тоифалар таъсиридан онгини ҳимоя қила олади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

. .