Мир Араб олий мадрасасида “Энг кўп китоб мутолаа қилган талаба” шиори остида ўтказилган кўрик танлов ғолиблари тақдирланди.
Muallif: . .
Sana: 13.03.2024
143

Фарзандларимизни боғча ёшидан, бошланғич синфлардан кичик-кичик китобларга ўргатиш, шу орқали уларни китобсевар этиб улғайтириш зарур. Шундагина жамиятимизда китобхонлик муҳити шаклланади, бошқалар ҳам китоб ўқишга қайтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Бугун Мир Араб олий мадрасасида “Энг кўп китоб мутолаа қилган талаба” шиори остида ўтказилган кўрик танлов ғолиблари тақдирланди. Танловда барча талабаларга Олий мадрасанинг кутубхонасида мавжуд бадиий ва илмий оммабоп адабиётларни мутолаа қилиш вазифаси айтилган эди, натижага кўра ушбу талабалар қуйидаги ўринларни эгалладилар:

1-ўрин 301- гуруҳ талабаси Аҳмаджонов Акмалжон

2-ўрин 301- гуруҳ талабаси Холиқов Муҳаммдризо

3-ўрин 101- гуруҳ талабаси Нуриддинов Неъматжон

4-ўрин 102-гуруҳ талабаси Тожибоев Муҳаммадали

Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов ўрин олган талабаларга ҳомийлар томонидан берилган эсдалик совғалари ва мақтов ёрлиғларини топширди.

Сўнгра Олий мадраса ректори Жобир домла Элов талабаларга китоб мутолаасини янада ривожлантириш ҳамда нутқни равон бўлиши учун кўпроқ бадиий, илмий оммабоп адабиётларни ўқишлик кераклигини қолаверса, кутубхонамизга олиб келинаётган китоблар ва яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини гапириб ўтди.

Тадбир сўнгида Олий мадраса ўқитувчиси Ваҳобиддин домла Бозоров талабаларга юқорида айтилган фикрларга эътиборли бўлиб ёндашиш зарурлигини тушунтириб ўтди.

Тўрахон МУЗРАБОВ
Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими

. .