Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки
Muallif: . .
Sana: 16.03.2024
83

Тозалик, озодалик Ислом динининг асосий шиорларидан бири бўлиб келган.

Жорий йилнинг 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилинди.

Бугун Мир Араб олий мадрасасида ҳам устозлар, талабалар ҳамда ходимлар иштирокида ҳашар тадбири ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирда Олий мадраса ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бажарилмоқда. Олий мадраса ҳудудида ҳашар ишлари қилиниб, мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди ҳамда автотураргоҳ ҳудудлари чиқиндилардан тозаланди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .