очиқ дарс: "Қорамол ва қўйлардан олинадиган закот"
Muallif: . .
Sana: 28.03.2024
226

Бугун Мир Араб олий мадрасасида фиқҳ фани мударриси Шахбоз Саидов бошчилигида Фиқҳ фанидан "Қорамол ва қўйлардан олинадиган закот" мавзусида мастерклас услубида очиқ дарс бўлиб ўтди.

Дасрда олий мадраса мударрислари, Ўқув бўлими ходимлари ҳамда Бухоро давлат университети Ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси мудири Бобур Намозов иштирок этди.

Мазкур очиқ дарс давомида фиқҳ фанига оид бўлган мўътабар манбалар, ҳамда манбаларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Дарс охирида мавзуга доир қизиқарли савол-жавоблар бўлди ҳамда Бобур Намозов ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.






Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
. .