Мир Араб олий мадрасасига
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- қабул ҳайъати раиси номига ариза;
- ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
- паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);
- 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади).
Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
- Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон);
- Ўзбекистон тарихи (тест синови).
Манзил: Мир Араб олий мадрасаси.
Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи.
Тел: (+99895) 604-45-97
Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади.