«Зулҳижжанинг ўн кунлиги» марҳабо
Muallif: . .
Sana: 08.06.2024
29

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ой олдин «Саноқли кунлар бўлмиш Рамазон» хайр деяётган эдик. Бир-икки кунда «Маълум кунлар бўлган Зулҳижжанинг ўн кунлиги» марҳабо деб кутиб оламиз. Ким Рамазонда яхшиликларни ўтказиб юборган бўлса, келаётган маълум кунларда чиройли амалларни қилиб олсин!

Зулҳижжа ойининг ўн куни:

– Яхшиликлар қилиб олиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

– Тавба ва ёмонликларни каффорати қилиб олиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

– Аллоҳ билан алоқа ўрнатиб, ҳаётда янги саҳифа очиш
учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

– Аллоҳдан файзу-футуҳ, каромат ва атоларни қўлга
киритиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

– Аллоҳни муҳаббатини қозониш учун у кунни ўрнини
босадиган эваз йўқ.

– Аллоҳ йўлида бор куч ва имкониятини ишга солувчилар
даражасини қўлга киритиш учун у кунни ўрнини босадиган
эваз йўқ.

– Кўплаб яхшиликларни бажариш учун у кунни ўрнини
босадиган эваз йўқ.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал
бўлган амаллар:

1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.

2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.

3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.

4. Нафл намозларни кўпайтириш.

5. Нафл рўза тутиш.

6. Қуръон тиловати.

7. Садақа.

8. Тунги таҳажжуд намози.

9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.

10. «Алҳамдулиллаҳ», «Лаа илаҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу
акбар» каби зикрларни айтишга машғул бўлиш.

манба islom.uz

. .