Олий мадрасанинг бир қатор аёл-қиз толибаларига ижозалар топширилди.
Muallif: . .
Sana: 11.06.2024
21

Бугун Мир Араб олий мадрасасининг аёл-қиз талабалари иштирокида “Хатм ул-кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчилари Асрорхон домла Маҳмудов ҳамда Иброҳим домла Темиров иштирок этди.

Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов илм олиш фазилати, ижоза олган толибаларнинг масъулияти, вазифалари тўғрисида нутқ сўзлади ҳамда Имом Абу Исо Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини тўлиқ тўлиқ ўқиб-ўзлаштирган талабаларга шаҳодат берувчи ижозалар топширди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .