ИНДОНЕЗИЯ УЛАМОЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ОЛИЙ МАДРАСАДА
Muallif: . .
Sana: 04.11.2024
241

02.11.2024 куни Мир Араб олий мадрасасига Индонезия Республикасидан делегация ташриф буюрди.

Мазкур делегация таркиби Индонезия Республикаси Суматра провинцияси уламолар мажлиси раиси, доктор Маратуа Симанжунтак (делегация раҳбари) ҳамда 20 га яқин уламолар, ислом институтлари ректорлари, бир қатор фан докторларидан иборат.

Олий мадрасада меҳмонлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда Мир Араб олий мадрасаси ректори, устоз Жобир домла Элов юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, Мир Араб олий мадрасасидаги таълим жараёни, яратилган шарт-шароитлар ҳақида нутқ сўзлади.

Шу билан бирга, Индонезия делегация раҳбари Маратуа Симанжунтак ўз нутқида Олий мадрасага ташриф буюриб, мамнун бўлганини, шунингдек, келажакда Индонезиядаги таълим муассасалари билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳақида таклифлар билдирди.

Учрашув самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ҳамда тадбир якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари улашишди.

. .