АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
Muallif: . .
Sana: 05.11.2024
262
Бугун Мир Араб олий мадрасаси катта мажлислар залида Бухоро вилояти статистика бошқармаси бўлими бошлиғи Ҳусен Бафоев “Аҳолини рўйхатга олиш” мавзусида маъруза қилди.
Мазкур тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифиат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, Бухоро муҳандислик технологиялари институти доценти Феруз Бафоев, Олий мадраса устозлари, ходим ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда Ҳусен Бафоев аҳолини рўйхатга олишнинг тарихи, тартиби, рўйхатга олиш варақ шакллари, рўйхатга олишда кутилаётган натижалар тўғрисида маъруза қилди.
Тадбир давомида талабалар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.




. .
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
“Oyat ul-Kursiy
100910
