
Хабар берганимиздек, 7 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Мотуридий таълимоти билимдони” интеллектуал беллашувининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларидаги саралашдан ўтган талабалар иштирок этишди.
Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
Беллашув Имом Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб қилишга қаратилган. Иштирокчилар мотуридийлик таълимотининг асосий қоидалари ва ақидавий ечимлари бўйича ўз билимларини намоён этишди.
Бу мусобақа — илм, маърифат ва соф эътиқодни мустаҳкамловчи муҳим воқелик!
Мусобақада иштирок этган жамоалар мотуридийлик таълимоти бўйича билимларини қуйидаги тўрт босқичда синовдан ўтказишди:
1. Мавзу бўйича тақдимот;
2. Савол-жавоб (Мотуридий таълимоти асосида);
3. Савол-жавоб (Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга оид);
4. Ижодий чиқиш.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қаорига кўра ғолиб жамоалар қуйидагича бўлди:
1-ўрин: Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига катта замонавий смарт доска;
2-ўрин: Тошкент ислом институти жамоасига музлатгич;
3-ўрин: Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига Кир ювиш машинаси тақдим этилди.




Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
