
7 май куни Мир Араб олий мадрасаси мезбонлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасасалари ўртасида ўтказиладиган "ОЛИМПИАДА-2025" республика босқичи бўлиб ўтди.
Ўтказилган тест синовларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди.
I-ўрин Парпиев Хожиакбар Одилжон ўғли “Саййид Муҳйиддин махдум” ЎМИТМ талабаси) 177,3 балл;
II-ўрин Иброхимова Зиёда Шухрат қизи “Хадичаи Кубро” АҚЎМИТМ талабаси) 174 балл;
III-ўрин Маруфов Адҳам Исмоил ўғли “Хожа Бухорий” ЎМИТМ талабаси) 173,2 балл.
Ушбу натижаларни қайд этган иштирокчиларга Ўзбнкистон мусулмонлари идораси томонида сетификат ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Эслатма. "Ягона олимпиада" танловининг низомига кўра:
— Биринчи ўринни эгаллаган иштирокчи ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига "Вақф" хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга қабул қилинади.
— Иккинчи ўрин соҳиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топшириб, қабул имтиҳони натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча бал олиш имтиёзига эга бўлади.
— Учинчи ўринни эгаллаган иштирокчи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топшириб, қабул имтиҳони натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча бал олиш имтиёзига эга бўлади.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
