Тақдирлаш маросими
Muallif: . .
Sana: 29.05.2025
51

Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида ўтказилган “Имом Мотуридий кубоги” спорт мусобақаларида умумжамоа ҳисобида медаллар жамғариш бўйича 1-ўринни қайд этган Мир Араб олий мадрасаси жамоаси бугун Олий мадраса раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий мадраса ректори, устоз Жобир домла Элов эришилган натижадан мамнун эканлигини билдириб мусобақа иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ҳамда кейинги спорт мусобақаларида ҳам бунданда юқори натижалар қайд этилишини тилади.

Тадбир давомида Мир Араб олий мадрасаси жамоасига мураббийлик қилган устозлар ҳамда талабаларга мақтов ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.


. .