
Жорий йилнинг 30 май куни Олий мадраса кутубхонасини турли хил адабиётлар билан бойитишликда ўз ҳиссаларини қўшган устоз ва ходимлар тақдирланди.
Тадбирда Олий мадраса ректори, устоз Жобир домла Элов кутубхона фондини бойитишликда жуда кўплаб хайрли ишлар амалга ошириб борилаётганлиги ҳамда устоз-ходимлар ва талабалар олиб келинаётган китоблардан ўқиб, илм олишда бардавом бўлишлигини гапириб ўтди.
Тадбир давомида Ўқув ишлари бўйича проректор устоз Учқун домла Авлиёқулов талабаларга кутубхона фондидаги шароитлар тўғрисида гапириб ўтди ҳамда кутубхона фондини бойитишликда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, китоб муаллифлари, ҳомийлар ҳамда устоз ва ходимларга раҳбарият номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот- кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
