
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун”
Шавкат Мирзиёев
Барчамизга маълумки 8 сентябрдан олий ўқув юртларига янги ўқув йили жараёнлари бошланди.
Шу муносабат билан бугун “Болои ҳовуз” жомеъ масжиди имом хатиби Дилшод домла Алиев ташаббуслари билан олий мадраса кутубхона фондига 44 хил турдаги илмий-оммабоп, ўзбек ва жаҳон адабиётлари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди томонидан 7 хил турдаги илмий-оммабопадабиётлари ҳамда Абдулманнон Абдуллоҳ домла ўзларининг “Муомалот масалалари” китобларини ҳадя қилдилар.
Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори устоз Учқун домла Авлиёқулов кутубхона фондини бойитишликда доимий равишда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган Вақф хайрия жамоат фонди, Бухоро вилояти имом хатиблари, китоб муаллифлари ва ҳомийларга Олий мадраса раҳбарияти номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
