
Маълумки “Ҳилол нашр” нашриётига 2013 йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солганлар. Дастлаб, Шайх ҳазратларининг китоблари Тошкентда сотилган бўлса кейинчалик вилоятларда ҳам ўз филиаллари очила бошланди. Бухоро вилоятида ҳам 2019 йилда ушбу нашриёт савдо дўкон филиали ташкил қилинди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки олий мадрасамизнинг профессор- ўқитувчилари томонидан чиқарилаётган китоблар “Ҳилол нашр” нашриёт матбааси томонидан чоп этилмоқда. Олий мадрасамизнинг кутубхона фондини янги адабиётлар биланбойитишда ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келяптилар.
Мир Араб олий мадрасаси талабалари “Ҳилол нашр” нашриёти томонидан янги чоп этилаётган адабиётлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятидаги савдо дўконига ташриф буюрдилар.
Талабаларга ушбу нашриётнинг ҳозирги фаолияти тўғрисида савдо дўкони ходимлари бир қанча қўшимча маълумотлар бериб ўтдилар ҳамда нашриёт томонидан чоп этилган адабиётлардан талабаларимизга ҳадя улашдилар.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
