Бугун Мир Араб олий мадрасасига Германиянинг Фредрих Александр университетининг исломшунос профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчиларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Muallif: . .
Sana: 11.10.2025
34

Бугун Мир Араб олий мадрасасига Германиянинг Фредрих Александр университетининг исломшунос профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчиларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Ташриф буюрган делегацияси аъзолари таълим жараёни шунингдек, Олий мадрасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, яратилган имкониятларни юқори баҳолашди.

Мазкур ташриф асносида Мир Араб олий мадрасаси ташаббуси билан Фредрих Александр университети исломшунос олимлари ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирокида илмий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Фредрих Александр университети делегацияси аъзолари билан таълим жараёни, илмий ишлар ҳамда замонавий технологиялар, кадрлар таёрлаш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, халқаро миқёсидаги конференцияларда иштирок этиш ва икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Тадбир якунида германиялик меҳмонлар Мир Араб олий мадрасасига юқори савияда ташкил этилган илмий давра суҳбати учун ўз миннатдорчилигини билдирди.








. .