
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи ҳамда 2025 йил 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари, ходимлар ҳамда талабалар иштирок этди.
Мазкур тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев мавзу юзасидан маъруза қилди ҳамда маърузада Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей 80-сессияси доирасида сўзлаган нутқи ва ушбу нутқда жаҳон ҳамжамиятни ташвишга солаётган муҳим масалалар — иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш, минтақавий хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларига жиддий эътибор қаратилганини қайд этди.
Маърузачи Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Габала шаҳрида ўтган навбатдаги саммитининг мазмун-моҳияти тўғрисида нутқ сўзлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур саммитда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқаро транзит йўлакларини ривожлантириш, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш, илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича берган таклифларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
