Олий мадрасасининг битирувчи босқич талабалари турли вазифаларга тақсимот қилинди
Muallif: . .
Sana: 09.04.2026
13

Бугун Мир Араб олий мадрасасига битирувчи босқич талабаларини иш жойларига тақсимот қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассилари Муҳаммадамин Насриев ҳамда Умид Ходжаев ташриф буюрди.

Мазкур ташриф асносида ўтказилган йиғилишда битирувчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва таълим муассасаларида иш фаолиятини юритиш учун тақсимот қилинди.

Аллоҳ таоло битирувчиларимизнинг динимиз йўлида улуғ хизматлар қилишларини насиб этсин, мазкур толиби илмларни вояга етказган, таълим-тарбия берган ота-оналари ҳамда устозларининг даражаларини дунё-ю охиратда юқори қилсин, халқимизни эса илмни ва илм аҳлларини қадрлайдиган, Ўзи рози бўладиган халқлардан қилсин.


. .