Наркотаҳдид ёхуд “замонавий қуллик”
Muallif: . .
Sana: 21.04.2026
5

"Асосий ниятимиз – ёшларимизни бундай хатарлардан асраш, уларни илм, билим ва эзгу мақсад сари йўналтиришдир.

Яқинда ташкил этилган “Anti-Narko” волонтёрлик ҳаракати қисқа вақт ичида 17 мингдан ортиқ ёшларни бирлаштирди. Барча ҳудудларда сунъий интеллект ёрдамида наркотиклар тарқалишининг олдини олишга қаратилган “AI Hackathon” миллий лойиҳасини бошладик.

Ҳеч шубҳасиз, бу ишларимиз ёшларда гиёҳванд моддалар истеъмолига қарши мустаҳкам иммунитет, наркожиноятларга нисбатан муросасиз муҳит яратишга хизмат қилади." Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти.

Бугунги глобал дунёда наркотик моддалар муаммоси нафақат тиббий ёки ҳуқуқий масала, балки инсон эркинлигига таҳдид солувчи “замонавий қуллик” шакли сифатида ҳам баҳоланмоқда. Чунки наркотикка қарам инсон ўз иродасини йўқотиб, моддага боғланиб қолади.

Дунё миқёсидаги ҳолат. Сўнгги халқаро ҳисоботларга кўра, наркотиклар истеъмоли йил сайин ортиб бормоқда:

2022 йилда дунё бўйлаб 292 миллион киши наркотик моддалар истеъмол қилган.

2025 йилга келиб бу рақам 316 миллионга етган (Манба)

Бу сўнгги 10 йилда тахминан 28% ўсиш дегани (Манба)

Яна бир хавотирли жиҳат наркотикка қарам бўлганларнинг фақат 8,1%и даволаниш имконига эга (Манба). Бу эса миллионлаб инсонлар “қарамлик тузоғи”да қолиб кетаётганини англатади.

Қулликка ўхшаш қарамлик. Наркотик моддалар инсон онгига таъсир қилиб:
- эркин фикрлашни чеклайди
- иродани сусайтиради
- моддага доимий эҳтиёж ҳосил қилади

Шу сабабли бу ҳолат “замонавий қуллик” деб аталади. Чунки инсон ўз хоҳишига эмас, модданинг талабига бўйсунган ҳолда яшайди.

Наркобизнес — катта жиноят тизими. Наркотрафикдан жиноий гуруҳлар йиллик юз миллиардлаб даромад олади, синтетик наркотиклар эса арзон ишлаб чиқарилиши туфайли тез тарқалмоқда (Манба). Бу ҳолат наркотикларни нафақат ижтимоий, балки иқтисодий ва хавфсизлик муаммосига айлантирмоқда.

Нега бу “замонавий қуллик”? Наркотикка қарам инсон:

Биринчидан: Қабул қилувчи инсон моддасиз яшай олмайди;

Иккинчидан: Қарор қабул қилиш қобилияти пасаяди;

Учинчидан: Жамият учун ўта хавфли жиҳати жиноят ёки ноқонуний ишларга жалб қилиниши мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, у ўз ҳаёти устидан назоратни йўқотади — бу эса қулликнинг ЗАМОНАВИЙ кўринишидир.

Ечим йўллари. Мутахассислар қуйидаги чораларни самарали деб ҳисоблайди:
- Оиладаги фарзандларга бўлган масълуят
- Ёшлар орасида профилактика ва тарғибот
- Таълим ва онгни ошириш
- Даволаш ва реабилитация хизматларини кенгайтириш
- Наркотрафикка қарши халқаро ҳамкорлик

Хулоса. Наркотаҳдид — бу фақат саломатликка эмас, инсон эркинлигига ҳам хавф ҳисобланиб, у инсонни кўринмас занжирлар билан боғлаб қўяди. Шу боис унга қарши курашиш — бу нафақат тиббий, балки бир осмон остида яшаб турган ҳар биримизнинг маънавий ва ижтимоий бурчимиздир.



Маълумотлар асосида Салават Абдурахмонов тайёрлади.

. .