Мир Араб олий мадрасаси талабаларига КЎРСАТМАЛАР
Muallif: . .
Sana: 02.04.2020
1285

Мир Араб олий мадрасаси талабалари қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишлари шарт:

1) ҳар куни гуруҳ куратори алоқада бўлиб, соғлиғи ҳақида маълумот бериб туриш;

2) коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин қоидалари, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси талабларига қатъий амал қилиш;

3) коронавирус билан боғлиқ маъулмотларни норасмий, ноқонуний манбалардан олмаслик. Коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хабардор бўлиб туриш учун ташкил этилган @koronavirusinfouz ягона расмий телеграм каналидан фойдаланиш;

4) Мир Араб олий мадрасасида дарс жараёни масофавий дарслар шаклида давом этаётганини инобатга олиб, ҳар куни масофавий дарсларда иштирок этиш ва уларни пухта ўзлаштириб бориш;

5) диний мавзуда қонунга зид мақолалар, постлар ва бошқа материаллар тарқатмаслик;

6) ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда ахборот истеъмоли маданияти қоидаларига амал қилиш;

7) ноқонуний диний ташкилотлар, оқимлар вакиллари, тарафдорлари билан мутлақо алоқа қилмаслик;

8) ноқонуний тарзда диний таълим бермаслик;

9) ноқонуний савдо ва бошқа фаолиятга аралашмаслик;

10) барча қонун ҳужжатлари, шунингдек, Олий мадрасанинг Устави, Одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа барча ички тартиб-қоидалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Олий мадраса раҳбарияти буйруқлари, топшириқлари ва талабларига қатъий амал қилиш.


Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти

. .