Танлов давомида иштирокчилар назарий ва амалий шартлар асосида ўз билим ва маҳоратларини намоён этдилар.
Ушбу танловдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг қўлёзма. тошбосма каби манбалар билан ишлаш кўникмаларини ошириш, қадимий хат турларини ўқиш ва таҳлил қилиш маҳоратини мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий илмий-маънавий меросга бўлган қизиқишни янада кучайтиришдан иборат бўлди.
Беллашувда мадраса талабаларидан ташкил топган жамоалар ўз билимлари, тезкор фикрлашлари ва амалий кўникмаларини намоён этдилар.
Беллашув қуйидаги шартлар асосида ўтказилди:
эски ўзбек ёзувидаги матнни лотин ёки кирилл алифбосига тўғри ўгириб, вараққа ёзиш;
бир дақиқа ичида матндан қанча сўзни тўғри ва равон ўқий олиш;
ғазал, шеър ёки бошқа матн парчасини аввал хатосиз ўқиш, сўнг унинг мазмунини изоҳлаб бериш;
амалий қисмда жамоа сардорлари томонидан манбалар орасидаги қўлёзма ва тошбосма асарларнинг аниқланиши ҳамда ушбу манбаларнинг ўзаро фарқли жиҳатларини тушунтириб берилиши.
Беллашув якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин — “Нақшбандийлар” жамоаси;
2-ўрин — “Абу Ҳафс Кабир” жамоаси;
3-ўрин — “Мотрудийлар” жамоаси.
Тадбир сўнгида ғолиблар тақдирланиб, барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирилди.





Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
