​Мир Араб олий мадрасаси "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси масъул ходими Аҳмадов Хуршид Санъатович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлди.
Muallif: . .
Sana: 04.08.2026
8
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий кенгаш қарорига мувофиқ Олий мадраса ходими Аҳмадов Хуршид Санъатовичнинг 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тайёрлаган “Ўзбекистонда ёзув ўзгаришлари тарихи (1917-1941 йй) мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Мир Араб олий мадрасаси жамоаси Хуршид Аҳмадовни мазкур юксак илмий даража билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, илмий ва бошқарув фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилайди.
. .