Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган юртдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов, Олий мадраса ўқитувчилари Улуғбек домла Жиянов, Ваҳобиддин Бозоров, Олий мадраса бош ҳисобчиси Аббос Тўйқулов, "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси устозлари Аъзамжон Тошбоев ҳамда Фазилат Бақоевалар «Мустақилликнинг 35 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Эътибор ва эътироф — инсонни янада эзгу ишларга руҳлантиради. Мазкур ташаббус ҳам юртимизда меҳнат қилаётган фидойи инсонларга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир амалий ифодаси бўлди десак асло муболаға бўлмас.Фурсатдан фойдаланиб, Мир Араб олий мадрасаси жамоаси номидан устозларни ушбу юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этамиз!



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
