Мир Араб олий мадрасаси вакиллари Халқаро конференцияда иштирок этди
Muallif: . .
Sana: 27.08.2026
13

Чеченистон республикаси Грозний шаҳрида жойлашган Аҳмад Қодиров номидаги Чеченистон давлат университети ташаббуси билан "Аҳмад Қодировнинг 75 йиллик тавваллуди"га атаб ташкил қилинган ва ўндан ортиқ хорижий давлат вакиллари иштирок этган халқаро нуфузли конференцияда Мир Араб олий мадрасаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Ушбу конференцияда Мир Араб олий мадрасаси Ўқув ишлари проректори У.Авлиёқулов , диний фанлар кафедраси мудири Нарзулло Ахмедовлар ўз маърузалари билан қатнашди.

Жорий йилнинг 25-26 август кунлари ташкил этилган юқори савиядаги мазкур конференцияда давлат ва жамоат арбоблари, олимлар ва хорижий меҳмонлар ташриф буюришди.

Мазкур анжуман давомида ташкилотчилар, Чеченистон давлат университети вакиллари ва чет эл давлат арбоблари Аҳмад Қодиров таҳсил олган Мир Араб мадрасаси ҳақида илиқ фикр билдириб, Аҳмад Қодировни ўз даврининг йирик намоёндаси дин ва давлат арбоби бўлиб етишишида Мир Араб мадрасасининг ўрни беқиёс эканлигинини алоҳида қайд этишди ва анжуманга ташриф буюришгани учун Мир Араб олий мадрасаси вакилларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Анжуманда сўзга чиққан Олий мадраса ўқув ишлари бўйича проректори У.Авлиёқулов “Мир Араб мадрасаси ўтмиши ва бугунги кун мавзусида, Н.Ахмедов “Аҳмад Қодировнинг Мир Араб мадрасасида талабалик даври мавзусида маърузалар қилишди. Танланган мавзулар анжуман қатнашчиларига жуда катта қизиқиш уйғотди.

. .