Вақт — бебаҳо бойлик
Muallif: . .
Sana: 09.12.2020
863

Араб тилида: бир нарсани қаттиқ хоҳлаб, унга қизиқсангиз "ҳарис" деб айтилади.

Аллоҳ таоло тарафидан инсонга берилган энг улкан бойлик бу — вақтдир. Шунинг учун ҳар бир кимса, вақтнинг қай даражада аҳамият касб этишини теран англаши ва унга жуда ҳам ҳарис бўлиши керак. Чунки, ўтаётган ҳар лаҳза асло қайтиб келмайди. Мусулмон инсон вақтини дунё ва охират учун фойдали амаллар билан тўлдириши шарт. Йўқса, эрта қиёматда юзи қизариб, афсус-надоматлар ичра қолади.

Ибн Абу Усойбиа ҳикоя қилади: Фахриддин ар-Розий роҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: "Аллоҳга қасам! Овқат вақтида таомланиш билан банд бўлиб, шу вақтни илм ўқимасдан ўтказганимга афсусдаман. Чунки, вақт жуда азиз нарсадир".

Шундан маълумки, олдинги уламолар қай даражада вақтини фойдали ишларга сарф этишга ҳарис эканлари. Чунки, қиёмат кунида ҳар бир жон дунёда берилган қимматли вақтини нималар билан ўтказгани борасида албатта сўралади. Биз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида юзимиз қизариб, уятга қолмаслигимиз учун, ҳозирдан вақтимизни яхшиликларга сарф этишимиз ва фойдали ишлар ила машғул қилишимиз зарур.

Аллоҳ таоло барчамизни вақтнинг қадрини биладиган ва уни яхшиликлар билан тўлдирувчи инсонлардан қилсин!

Мир Араб олий мадраса талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли манбалар асосида тайёрлади

. .