Тўғри йўлдан адашмайлик!
Muallif: . .
Sana: 12.12.2020
860

2020 йил 12 декабрь куни Мир Араб олий мадрасасида

Тўғри йўлдан адашмайлик!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Маънавий-маърифий тадбирда маъруза қилиш учун Бухоро давлат университети доценти сиёсий фанлар номзоди Абдураҳим Болтаев, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом хатиби Абдуғофур домла Раззоқов таклиф этилди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбирда Бухоро давлат университети доценти, сиёсий фанлар номзоди Абдураҳим Болтаев, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом хатиби Абдуғофур домла Раззоқов юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тинчлигимизнинг қадрига етиш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни жиноятчилик, адашган оқимлар таъсири ва ахборот хуружларидан эҳтиёт қилиш, халқимизда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва кучайтириш ҳамда огоҳликка даъват этиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қоидалари ва одобларига қатъий амал қилиш, динимиз таълимотларига оғишмай амал қилиш, буюк аждодларга мос авлодлар бўлиш, юртимиз ва халқимиз учун яхшилик йўлида фидоий хизмат қилиш масалаларида маъруза қилди.

Маънавий-маърифий тадбир якунида давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳақида дуойи хайрлар қилинди.

Мир Араб олий мадрасаси проректори М.Ходжаев



. .