Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва муфтий ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасининг янги биносидаги қурилиш жараёнлари билан танишдилар
Muallif: . .
Sana: 20.01.2021
747

2021 йил 20 январь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Мажидов, Бухоро вилоят бош имом хатиби Ж.Элов Бухоро шаҳар Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Мир Араб олий мадрасасининг янги биносига ташриф буюрдилар.

Ташриф асносида меҳмонлар Мир Араб олий мадрасасининг янги биносида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари, амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшимча янги лойиҳалар билан танишдилар.

Жумладан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ва янги лойиҳалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, қурилиш-монтаж ишларини замон талабларига мувофиқ ҳолда тез ва сифатли якунлаш лозимлигини таъкидладилар. Шунингдек, улар мавжуд муаммоларни ҳал қилишда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар.

Учрашув якунида Муфтий ҳазратлари юртимиз равнақи, динимиз ривожи, хусусан, Мир Араб олий мадрасаси фаолияти борасида дуойи хайрлар қилдилар.



. .