«Биздагилар совға беришни яхши кўришади»
Muallif: . .
Sana: 19.02.2021
491
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион ҳолатлар ва бунинг миллий менталитетга алоқадорлиги борасида фикр билдириб, миллий анъаналар жамият ривожига тўсқинлик қилса, улардан воз кечиш кераклигини таъкидлади.
«Жамиятда охирги пайт коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошиб, нафрат ўсди. Чунки, янги хабарлар, шаффофлик ва давлат харидлари очиқлана бошлагач, бу борадаги муаммолар ҳам аниқ кўрина бошлади. Жамоатчилик бюджет пули қаёққа сарфланганини кўра бошлади.Лекин ҳали шаффофлик борасида қиладиган ишларимиз жуда кўп, давлат дастурини кўрадиган бўлсак, «Очиқ ва шаффоф ҳукумат» деган дастур ишлаб чиқилиши керак, биз бунга масъулмиз – аллақачон лойиҳани ишлаб чиққанмиз», дея Русланбек Давлетовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У байрамлар вақтида амалдорларга совға-саломлар бериш анъанага айланганини танқид қилиб ўтган.
. .
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
“Oyat ul-Kursiy
83974