ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДИР
Muallif: . .
Sana: 06.03.2021
643

2021 йил 6 март куни Мир Араб олий мадрасасида “Жаннат оналар оёғи остидадир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Тадбирда ислом динида аёл-қизларга берилган эътибор, Қуръони Каримда ушбу масалага оид оятлар, динимиз ҳамиша аёлларни эъзозлашга буюргани, ҳар бир етук шахс ортида аёлнинг меҳнати кўриниши, бу гоҳо хотин, гоҳо она, гоҳо сингил ва гоҳо қиз шаклида намоён бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилиб, буюк шахслар бўлиб етишишида оналарнинг хизматига оид ибратли воқеалар сўзлаб берилди.




Шу билан бирга, мамлакатимизда аёл-қизларга берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, ушбу масалада жонажон Ватанимизда бўлаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ифодалаб берилди.

Шунингдек, 2021 йил 6 март куни Мир Араб олий мадрасасининг устоз ва талабалари учун дастурхон ёзилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, динимиз равнақи борасида дуойи хайрлар қилинди.
. .